error 22:38 12.09.2021 error 99

Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида “Ёшлар” спартакиадаси спорт мусобақалари ўтказилди (фото)

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида дам олиш кунлари ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси, стритбол, воркаут, шахмат, шашка  каби 15 дан ортиқ турлари бўйича ёшлар ўртасида “Ёшлар” спартакиадаси   мусобақалари барча туман ва шаҳарларида байрамона тарзда ташкил этилди.

"Ёшлар” спартакиадаси мусобақаларида иштирокчилар жамоавий ҳамда якка ҳолда иштирок этишиб, спорт тадбирларига 5000 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Хусусан, Гулистон шаҳрида жойлашган "Болалар шаҳарчаси"да ўтказилган футбол, шахмат, шашка ва стол тенниси бахсларига мазкур муассасанинг барча тарбияланувчилари жалб этилди. Байрамона тарзда ўтказилган спартакиада ғолиблари ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медал ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Маълумот учун вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан йил сўнгига қадар оммавий спорт мусобақалари режа жадвали ишлаб чиқилган. Режага кўра келаётган дам олиш кунлари барча туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган ташкилот ходимлари  ўртасида "Шахсий намуна" тамойили асосида "Дўстлик" спартакиадаси ўтказилиши белгиланган.

Сирдарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси Ахборот хизмати

Бизнес