error 20:40 10.06.2021 error 126

Сирдарёда миллий сертификат учун тест синовлари якунланди (фото)

Фото: ДТМ Сирдарё вилояти бўлими

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646 сон қарори билан умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилган эди.

Мазкур қарорга мувофиқ, 2021 йил 27 апрелдан 15 майга қадар она тили ва адабиёт ҳамда математика, 17 майдан 30 майга қадар эса кимё ва биология фанларидан миллий сертификатлаш тизими учун талабгорлар онлайн рўйхатга олинди.

Фото: ДТМ Сирдарё вилояти бўлими

Рўйхатдан ўтган ва тест топшириш ҳудуди сифатида Сирдарё вилоятини танлаган талабгорлар учун 2021 йил 9 июн куни кимё ва математика фанидан, 10 июн куни эса биология ва она тили ва адабиёт (рус тили ва адабиёти) фанидан миллий сертификат учун тест синовлари бўлиб ўтди.

Фото: ДТМ Сирдарё вилояти бўлими

Тест синовлари Гулистон шаҳридаги Информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган таянч мактаб-интернатида ўтказилди.

Талабгорларга тест топшириқларини ишлаш ва жавоблар варақаларини бўяш билан бирга биология фанидан 120 (2 соат) дақиқа, бошқа фанлардан эса 180 (3 соат) дақиқа вақт ажратилди.

Фото: ДТМ Сирдарё вилояти бўлими

Тест синовларида иштирок этиши лозим бўлган 226 нафар талабгорлардан, 209 нафари тест синовларида иштирок этишди, қолган 17 нафар талабгорлар тест синовларига келмади.

Тест синовлари адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида жараёнлар тўлиқ видеокузатув камераларига ёзиб олинди.

Фото: ДТМ Сирдарё вилояти бўлими
Фото: ДТМ Сирдарё вилояти бўлими

Диққат эслатма: Тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга сертификат берилади.

Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими матбуот хизмати

Бизнес