error 08:41 13.03.2021 error 4873

Ўқитувчи, шифокор ва ҳамширалар учун 4 йиллик автокредит жорий этилади

Ўқитувчи ва мураббийлар, шифокор ва ҳамширалар учун 4 йиллик автокредит жорий этилади. Бу ҳақида «Ипотека-банк» матбуот хизмати маълум қилди, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Қайд этилишича, ўқитувчи ва мураббийлар, шифокор ва ҳамшираларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилаётган «Фидокор» автокредити бўйича ўзгаришлар киритилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мактабгача таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари тизимидаги муассасалар ходимлари учун 15 мартдан бошлаб «Фидокор» автокредити: муддати  48 ойгача, йиллик устама ҳақи 22 фоиз, бошланғич бадали 30 фоиз шарти билан тақдим этилади.

Бизнес