error 22:56 10.06.2021 error 213

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Собиров раҳбарлигида Сардоба туман ёшлари муаммолари ўрганилди

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурининг биринчи ўринбосари Бахриддин Баҳодирович Валиев хамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазириниг биринчи ўринбосари Шухратжон Ўринбоевич Собиров томонидан Сардоба туманининг 50 дан ортиқ ёшлари билан учрашув ўтказди. Учрашув уларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда тумандаги ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Очиқ мулоқотда ёшлар томонидан иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитларни олишдаги муаммолар, болалар санъати ва спортини ривожлантириш бўйича таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Учрашув давомида 12 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 2 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 2 тасига хуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал қилинди, қолган 8 та мурожаатлар 5 кунга қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли муттасадди ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Бундан ташқари ўзини ўзи банд қилишда субсидия сураб мурожат қилган 7 нафар ёшларга туман сектор раҳбарлари томонидан касб ва хунарига қараб тегишли иш куроллари топшрилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Бизнес