error 18:18 04.06.2021 error 103

Ёш гимнастикачилар ҳоким эътиборида

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Мамлакатимизда спорт, айниқса, болалар спортини ривожлантириш, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун кенг шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг сентябр ойида Сирдарё туманидаги 3 сонли ўрта мактабда спортнинг "Бадиий гимнастика" тўгараги фаолият бошлаган. Ушбу тўгаракда жажжи қизалоқларга Шахноза Абдушахидова мураббийлик қилмоқда.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов томонидан 1- июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносбати билан ёш гимнастикачи қизалоқларга машғулотларда фойдаланадиган спорт анжомлари совға қилинди. 

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Спорт анжомлари Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Ж.Батиров томонидан етказиб берилди. 

Сирдарё тумани ҳокимлини Ахборот хизмати.

Бизнес