error 19:14 10.06.2021 error 131

Гулистон олимпия захиралар коллежида таҳсил олаётган талабалар билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Фото: Сирдарё вилоят маъмурий суди

Сирдарё вилоят маъмурий суди ҳамда Гулистон туманлараро маъмурий суди томонидан Сирдарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Гулистон олимпия захиралар коллежида таҳсил олаётган талабалар билан давра суҳбати ўтказилди.

Сирдарё вилоят маъмурий судининг судяьси С.Рустамов ҳамда Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси С.Сувановлар Гулистон олимпия захиралар коллежи талабаларига Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги №561-сонли Қонуннинг мазмуни ва моҳияти бўйича маъруза қилди.

Хусусан, ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2019 йил 23 августда маъқулланган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 2 сентябрь куни имзоланиб, 2019 йил 3 сентябрь куни матбуотда эълон қилиниб, қонуний кучга кирганлиги тўғрисида айтиб ўтди.

Судья С.Рустамов қонуннинг асосий тушунчалари жинсий зўравонлик, жисмоний зўравонлик, зўравонлик, иқтисодий зўравонлик, иш жойи, руҳий зўравонлик, тазйиқ, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш ҳамда ҳимоя ордери ҳақидаги йиғилиш қатнашчиларига тушунчалар берди.

Фото: Сирдарё вилоят маъмурий суди

Бундан ташқари, йиғилиш қатнашчиларига,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли Қарорга илова қилинган Низомнинг 5-бандига мувофиқ, тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;

жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;

тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;

давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланиши тўғрисида айтиб ўтди.

Йиғилиш сўнггида, Сирдарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Гулистон олимпия захиралар коллежи талабалари ўзларига қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.

С.Рустамов,
Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси

М.Кенжаев,
Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси

Бизнес