error 15:47 11.06.2021 error 135

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Собиров раҳбарлигида Мирзаобод тумани ёшлари муаммолари ўрганилди

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурининг биринчи ўринбосари Бахриддин Баҳодирович Валиев хамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазириниг биринчи ўринбосари Шухратжон Ўринбоевич Собиров томонидан Мирзаобод туманининг 60 нафардан ортиқ ёшлари билан учрашув ўтказилди. Учрашув уларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда тумандаги ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Очиқ мулоқотда ёшлар томонидан иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитларни олишдаги муаммолар, ИИБ тизимига ишга жойлашиш бўйича таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Учрашув давомида 26 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 3 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 8 тасига хуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал қилинди, қолган мурожаатлар 5 кунга қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли муттасадди ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес