error 12:21 09.06.2021 error 117

IT-Парк Сирдарё вилояти аҳолиси учун янги “Tumaris Edu” лойиҳасини бошлайди!

Ахборот технологиялари бошқармаси

Tumaris Edu - 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган аёлларни ахборот ва коммуникация технологияларига ўргатиш, уларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш ва рақобатбардош IT-лойиҳаларни амалга оширишда аёлларни босқичма-босқич ўқитишга қаратилган лойиҳа.

Дастлабки босқичда лойиҳа Сирдарё вилояти аҳолиси орасида юқори малакали мутахассисларни ахборот технологиялари, дастурлаш ва инглиз тили ўқув дастурлари бўйича тайёрлайди.

Лойиҳанинг ташаббускорлари ва ташкилотчилари - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT-Парк, шунингдек Сирдарё вилояти ҳокимлиги.

Дастур 3 ой давом этади.

Дарслар жадвали: ҳафтасига 3 марта, кунига 80 дақиқа.

Курсларга ёзилиш учун қуйидаги ҳавола орқали
рўйхатда
н ўтинг: https://tumaris.tech/edu.html

Бизнес