error 18:45 06.10.2021 error 106

Гулистон туманида “Ёш Сайловчи – 2021” мавзусида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилмоқда (фото)

Мамлакатимиз учун муҳим сиёсий жараёнлардан бири бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказиладиган сайловларига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 5-октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон туман Кенгаши ҳамда Гулистон агротехнологиялар техникуми билан ҳамкорликда техникум ёшлари билан “Ёш Сайловчи – 2021” мавзусида тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилди.

Тадбирда “Ёш сайловчи – 2021” тарғиботчи-волонтёрлари томонидан ёшларимизнинг сиёсий билими, ҳуқуқий маданиятини ошириш, сайлов қонунчилигига доир ўзгаришларни ўз вақтида етказиш ва мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказиладиган сайловларда фаол иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришлари юзасидан бир қанча маълумотлар берилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон туман Кенгаши

Бизнес