error 21:13 13.10.2021 error 763

Тезкор тадбир: Сирдарё вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан — ўз фарзандини 5.000 (беш минг) АҚШ долларига сотаётган она қўлга олинди

Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ТЕҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Б.С ўзининг 2021-йил 8-октябрь куни туғилган, фарзандини 5.000 (беш минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтда ушланди ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Фуқаро Б.С нинг вояга етмаган фарзанди Сирдарё вилояти “Болалар уйи”га топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Бизнес