error 12:16 15.09.2021 error 59

Сардоба туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида маҳалла тизими ходимларининг вазифасига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Юридик бўлими бошлиғи, юридик фанлари номзоди Умарова Шоира Оқбўтаевна, Сардоба тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари иштирок этди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Тадбир иштирокчилари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Юридик бўлими бошлиғи Умарова Шоира Оқбўтаевнанинг Президент сайловининг аҳамияти, унга тайёргарлик кўриш, шунингдек, сиёсий жараёнда маҳалла тизими ходимларининг вазифалари мавзусидаги маърузасини катта қизиқиш билан тингладилар. Ўқув-семинари давомида жорий йилнинг 24 октябрида ўтказиладиган сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайлови Сайлов кодекси асосида ўтиши, Сайлов соҳасидаги 5 та қонун ва 10 дан ортиқ меъёрий ҳужжатлар ягона сайлов кодексига бирлаштирилганлиги, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла раиси ва ходимларининг Сайлов кодексида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 951-сон қарори билан тасдиқланган “Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисида”ги Низомда миллий кузатувчиларнинг ҳуқуқий мақоми ҳамда уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби белгиланганлиги тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Семинар сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес