error 13:17 04.06.2021 error 236

Гулистон туманида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда (фото)

Фото: Туризм ва спорт бош бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси билан ҳамкорликда спортнинг футбол тури бўйича Қорақолпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар - ўсмирлар спорт мактабларининг 2008 йилларда туғилган шуғулланувчилари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.  Мазкур мусобақаларда юртимизнинг барча вилоятларидан жами 252 нафар спортчи-ёшлар ғолиблик учун беллашишмоқда.

Фото: Туризм ва спорт бош бошқармаси
Фото: Туризм ва спорт бош бошқармаси

Вилоят Туризм спорт бош бошқармаси ташаббуси билан жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ҳамда аҳоли ўртасида тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон чемпионати мусобақасини Гулистон туманида ўтказишга қарор қилинди. Чунончи шу давргача Ўзбекистон чемпионати ва кубоглари мусобақалари фақатгина вилоят маркази Гулистон шаҳрида ўтказилар эди. Эндиликда туман ва шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда нуфузли мусобақаларни ҳудудларда ўтказиш тизими жорий этилади ҳамда бу орқали чекка ҳудудлардаги ёшлар ва аҳолини Ўзбекистон чемпионати бахсларини жонли тарзда кузатиб юориш имкониятига эга бўлишади.

Фото: Туризм ва спорт бош бошқармаси
Фото: Туризм ва спорт бош бошқармаси
Фото: Туризм ва спорт бош бошқармаси

Маълумот учун футбол мусобақаси жорий йилнинг 8 июн кунига қадар давом этади.

Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси

Бизнес