error 13:10 19.07.2021 error 1453

Тезкор: ММА жангчиси, "Осиё айиғи" Муроджон Хонтўраев аянчли ЙТҲ оқибатида вафот этгани айтилмоқда

Бугун Бўстонлиқ, Чорвоқнинг йўлида BMW рул бошқарувини йўқотиши натижасида далага ағдарилиб кириб кетган.

"Aniq.uz"нинг ёзишича, BMW рулида машҳур спортчи Мурод Хонтўраев бўлган бўлиши мумкин.

"Расмий баёнотни кутамиз. Умид қиламизки, бу шунчаки миш-миш ва спортчимиз соғ-омон", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг март ойида Сирдарёда Муроджон Хонтўраев иштирокида маҳорат сабоқлари ва давра суҳбати ташкил этилганди.

Ушбу хабар Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов томонидан тасдиқланди, дейилади «Xabar.uz» хабарида. Қайд этилишича, унинг бошқарувидаги автомобил Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чорвоқ йўлида бошқарувни йўқотиш натижасида ЙТҲга учраган.

Мурод Хонтўраев 1987 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида туғилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 26 ноябрь куни Мурод Хонтўраевнинг офисига ниқоблилар бостириб кириб, унга совуқ қурол билан тан жароҳати етказишганди. Ундан аввалроқ эса уни пичоқлашганди.

Бизнес