error 19:16 07.11.2021 error 241

Тез кунда итлар учун махсус телеканал фаолиятини бошлайди

Буюк Британияда ит эгалари тез орада уй ҳайвонларини уйда қолдириб, улар ҳақида қайғурмасликлари мумкин бўлади. Мамлакатда фақат итлар учун дастурлар кўрсатувчи DogTV телеканали очилади, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Квартирада ёлғиз қолган ҳайвонлар нафақат эгасини соғинибгина қолмай, балки кўчадан келаётган ташқи товушлар ва эшик қўнғироғи туфайли стрессни ҳам бошдан кечиришади, деб тушунтиради DogTVнинг Twitterдаги саҳифасида.

Телеканал икки дақиқадан олти дақиқагача ўқув дастурларини эфирга узатади. Улар итнинг ёши ва зотидан қатъи назар, ҳамма учун мос келади. Уларни ишлаб чиқишда зоопсихологлар иштирок этишган.

Уй ҳайвонларини кўпинча бошқа итлар, турли ҳайвонлар ва ҳаракатланувчи буюмлардан иборат кадрлар ўзига жалб қилади.

Олимлар аввалроқ итлар нима учун эгалари билан телевизор кўришни яхши кўришини тушунтиришган. Маълум бўлишича, бу ҳайвонлар телевизордаги тасвирни одамлардан бутунлай бошқача қабул қилади.

Бизнес