error 14:22 10.06.2021 error 235

Хушхабар: Спортнинг қўл жанги тури бўйича Жаҳон чемпионатида сирдарёлик спортчи қиз Раджабова Сабрина (55 кг) кумуш медални қўлга киритди (фото)

Фото: Анвар Буранов / Telegram

Тошкент шаҳрида ўтказилган спортнинг қўл жанги тури бўйича Жаҳон чемпионати беллашувлари мусобақасида илк маротаба Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарида, яъни Ўзбекистонда ўтказилди.

Фото: Анвар Буранов / Telegram

Мазкур нуфузли мусобақанинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, Ўзбекистон қўл жанги федерацияси раиси Рустам Джураев, Халқаро қўл жанги федерацияси президенти Сергей Астаховлар ҳам бевосита иштирок этишди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси масъул ходими Анвар Буранов хабар берди.

Фото: Анвар Буранов / Telegram
Фото: Анвар Буранов / Telegram
Фото: Анвар Буранов / Telegram

"Биз учун қувонарлиси Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида сирдарёлик Ховос туманидан спортчи-қизимиз Раджабова Сабрина 55 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритиб вице-чемпион деган номга сазовар бўлди", — дейилади хабарда.

Маълумот учун Жаҳон чемпионатида 31 та давлатдан келган 300 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишди.

Бизнес