error 12:27 15.09.2021 error 68

Ширин шаҳрида “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати кенгашининг 2021-йил 22-апрелдаги тегишли қарорига кўра, Ширин шаҳрида “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танлови ўтказилди.

Мазкур кўрик-танлов “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилот”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти” ҳамда “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” номинатсиялари асосида ташкил қилиниб, жамиятда ҳар тарафлама ижтимоий фаоллик кўрсатиб, фидокорона меҳнат қилиб келаётган фуқаролар ҳамда ташкилотлар ушбу номинациялар асосида танлаб олинди.

Танлов номинацияларига кўра:

  • “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи” номинацияси бўйича Ширин шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби;
  • “Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилот” номинацияси бўйича Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Ширин шаҳар бўлими;
  • “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти” номинацияси бўйича ЯТТ “Андаева Мўтабар” тикувчилик корхонаси;
  • “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” номинацияси бўйича шаҳар Маданият бўлими тўгарак раҳбари Рахматова Гулнора Муҳаммадиевна ғолиб деб топилди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 15 сентябр куни Ширин шаҳар ҳокимлигининг кичик мажлислар залида шаҳар ҳокими ишитирокида танлов ғолиблари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес