error 20:08 01.08.2021 error 554

Шахмат бўйича Филипинда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида совриндор бўлган Бахром Бахриллаевни Сардоба тумани ҳокими энг замонавий ноутбук ва китоблар тўплами билан тақдирлади

Фото: Сирдарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси

Аввал хабар берганимиздек, шахмат бўйича Филипин пойтахти Манила шаҳрида онлайн тарзида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида фахрли 3-ўринни қўлга киритган Бахром Бахриллаевга Сардоба тумани ҳокими Абдуазим Хидиров энг замонавий ноутбук, китоблар тўплами ва эсталик совғалари билан тақдирлади.

Фото: Сирдарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси
Фото: Сирдарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси

Туман ҳокимлиги Б.Бахрилаев истиқомат қилаётган Бирлик маҳалласидаги хонадонга ташриф буюриб, ёш спортчининг ота-онаси билан учрашди.

Фото: Сирдарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси

Учрашув давомида келгусидаги спорт мусобақаларида ҳам туман ҳокимлиги томонидан ёш шахматчи тўлиқ қўллаб-қувватланиши ва амалий ёрдам берилиши таъкидлаб ўтилди.

Сирдарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси Ахборот хизмати

Бизнес