error 18:43 20.03.2021 error 2715

Халқ орасида «Қўчқор дўхтир» деб танилган шифокор поезд билан автомашина тўқнашуви натижасида вафот этди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz»нинг «Олтин воҳа» каналига таяниб ёзишича, воқеа Оҳангарон туманидаги «Ёнариқ» МФЙда бўлган. Тўқнашув бўлгач, поезд машинани камида 60-700 метрга судраб борган. 

Маълум қилишларича, темир йўлни кесиб ўтувчи автойўлга шлагбаум ўрнатилмаган. Аниқроғи, шлагбаум ишламайди.

Фото: «Xabar.uz»

Шу туфайли ҳам бу ерда мана шундай ҳодисалар тез-тез содир бўлиб туради. Машина йўлдан қайрилиб, темир йўлни кесиб ўтиш нуқтасида ноқулай траектория бўлгани учун ҳам келаётган поездни ҳайдовчи кўриши қийин.

Маълумот учун: бу йўлда «Поп-Тошкент» темир йўли орқали тез ҳаракатланувчи поездлар ўтади.

Бизнес