error 09:42 09.06.2021 error 525

Янги жаҳон рекорди: африкалик аёл биратўла ўн болани дунёга келтирди

Фото: «Xabar.uz»

Жанубий африкалик аёл биратўла 10 нафар фарзандни дунёга келтириб, жаҳон рекордини ўрнатди, дея хабар бермоқда маҳаллий IOL порталига таяниб, «Xabar.uz» нашри.

Таъкидланишича, Жанубий Aфриканинг Гаутенг провинциясидан 37 ёшли Госиаме Тамара Ситоле ҳомиладорлигининг саккиз ойлигида етти ўғил ва уч қизни дунёга келтирди. Энг қизиғи, шифокорлар саккизта бола туғилишини кутаётган бўлишган.

Аввалги рекорд атиги бир ой давом этди — уни биратўла тўққиз болани дунёга келтирган Мали фуқароси ўрнатганди.

Бизнес