error 16:34 09.06.2021 error 43

Шу вақтга қадар Сирдарёда қўлланилган вакциналар дозаси 70 мингдан ошиб кетди

Фото: Google Images

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 8 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 50077 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

— 1-босқич эмланганлар 23541  нафарни, 
— 2-босқич эмланганлар  21120  нафарни,
— 3-босқич эмланганлар 5416  нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами  2433534 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

— 1-босқич эмланганлар  1511710  нафарни, 
— 2-босқичда эмланганлар 903198 нафарни,
— 3-босқич эмланганлар 18626 нафарни ташкил қилди. 

8 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
— Андижон вилояти (6474 доза), 
— Қашқадарё вилояти (5873 доза),
— Наманган вилояти (5727 доза),
банд қилди. 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
— Фарғона вилоятида 294580 доза, 
— Наманган вилоятида  285900  доза, 
— Андижон вилоятида  282852 доза,
— Самарқанд вилоятида  226968  дозани ташкил қилмоқда. 

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Сирдарёда 70 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17-апрель ҳолатига кўра, Сирдарёда коронавирусга қарши эмланганлар сони 10 минг нафардан, 26-апрель ҳолатига кўра 15 минг нафардан, 30-апрель ҳолатига кўра 20 минг нафардан, 11-май ҳолатига кўра 30 минг нафардан ва 3-июнь ҳолатига кўра 60 минг нафардан ошганди.

Бизнес