error 09:24 14.06.2021 error 447

Сирдарёда «Токио — 2020»га борадиган спортчиларга вилоят ҳокимлиги томонидан 100 миллион сўмдан мукофот топширилди

Фото: «Халқ сўзи»

Гулистонда «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган «Бағрикенг Ўзбекистон — умумий уйимиз» миллатлараро дўстлик фестивали ўзининг ранг-баранг дастурлари, юқори даражадаги ташкилий жиҳатлари, энг муҳими, халқимиз ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш, мамлакатимиз ёшларини ягона мақсад йўлидаги шахсий масъулияти ва фаоллигини оширишга қаратилган теран мазмун-моҳияти билан эсда қоларли ва самарали катта тантана бўлди.

Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, фестивалда юз мингдан зиёд ёшлар қатнашди.

Фестиваль тадбирлари доирасида турли соҳаларда катта натижага эришган ҳамда турли танловларда ғолиб бўлган ёшлар ҳамда жамоаларнинг ютуқлари йигит-қизларга ибрат қилиб кўрсатилди ҳамда улар муносиб равишда рағбатлантирилди. Хусусан, «Токио — 2020» Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган сирдарёлик спортчиларни шарафлаш маросимининг ўн минглаб ёшлар иштирокида ўтказилганлиги бунга мисолдир

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев дунёнинг энг катта спорт мусобақасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган спортчилар Сервер Ибрагимов (пневматик ўқ отиш), Шоҳбоз Холмирзаев (академик эшкак эшиш), Сафина Саъдуллаева (енгил атлетика)ни улкан ютуқ билан табриклади. Ҳар бирига вилоят ҳокимлиги номидан 100 миллион сўмдан пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.Олимпиадада ўрин олиб, ғолиб бўлиб қайтганлар хонадон ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши ҳам айни фестивалда эълон қилинди.

Маълумот учун: «Токио-2020»да Сирдарё вилояти тарихида биринчи марта олимпиада ўйинларида сирдарёлик уч нафар спортчи қатнашади.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ,
(«Халқ сўзи»​​​​​​​)

Бизнес