error 10:01 20.11.2021 error 251

Гулистон туманида маҳаллада Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимига очиқ суҳбат жараёни ўтказилди

2021 йил 19 ноябрь куни Гулистон туманида маҳалла ишларида фаол, ёшларни ўз ортидан эргаштира оладиган, табиий етакчилик қобилиятига эга бўлган ёшларни  Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили лавозимига тайинланадиган номзодларни шакллантирилиши ва уларни саралаш (суҳбат қилиш) бўйича туман ҳокими Сайдимқул Бегимқулов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи Отабек Мавлонбердиев, сектор раҳбарлари ва туман ҳокими ўринбосари Олим Жўраевлар иштирок этиб, суҳбат жараёнини олиб боришдилар.

Шунингдек, ишчи гуруҳларига малакали педагог-психологлар, туман ички ишлар бўлими масъуллари, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассислари ҳам жалб қилинган.

Гулистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес