error 22:26 22.03.2021 error 723

Сирдарёда Муроджон Хонтўраев иштирокида маҳорат сабоқлари ва давра суҳбати ташкил этилди (фото)

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциация, Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда Муроджон Хонтўраев иштирокида маҳорат сабоқлари ва давра суҳбати ташкил этилди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни фаол тарғиб этиш ҳамда республика, Осиё, жаҳон ва Халқаро мусобақалар ғолиблари бўлган спортчиларнинг фаолиятини намуна сифатида ёшларга етказиш мақсадида Гулистон шаҳрида жойлашган аралаш жанг турлари спорт зали ва Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциация вице-президенти, халқаро ММА спортчиси, аралаш жанглари бўйича спорт устаси Муроджон Хантураев иштирокида давра суҳбатлари ва маҳорат сабоқлари ташкил этилди.

Дастлаб, Гулистон шаҳрида аралаш жанг спорт турлари билан шуғулланаётган ёшлар иштирокида мусобақалар ташкил этилди.

Шундан сўнг, кунинг иккинчи ярмида Бахт шаҳрида жойлашган муассаса тарбияланувчилари иштирокида давра суҳбатлари ўтказилди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

Муроджон Хантураев ёшларга спортчилик фаолияти, эришган ютуқлари, спорт орқали кўплаб давлатларга борганлиги тўғрисида сўзлаб берди. Шунингдек, барча ёшларга жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари, спортчи кун тартибига амал қилишлари, тренерлар кўрсатмаларини доимо бажаришлари, Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган қулай шароитлардан тўғри ва унумли фойдаланишлари лозимлиги тўғрисида тавсиялар берди.

Ўз навбатида спортчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан қаҳрамонимизга юзланишди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

Тадбир якунида ёшларга ассоциация томонидан спорт жиҳозлари топширилган бўлса, М.Хантураевга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди.

Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати

Бизнес