error 10:18 24.11.2021 error 81

Соғлом булай десангиз фаол бўлинг! Ана шунда ҳеч қанақа дард сизни безовта қилмайди

Яқинда интернет нашридаги бир хабарга кўзим тушиб қолди. Унда ёзилиши-ча, “Лондон университетининг икки олими пиёда юришнинг организмга таъсирини ўрганиш учун 1970 йилдан 2007 йилгача бўлган давр оралиғида тадқиқотлар мета-таҳлилини ўтказган”. Бунда уларга 500 минг кишини, 12 йил давомида кузатувга олгани ёрдам берган. Кузатувлар якунини таҳлил қилиб кўришгач, ҳайратдан қотиб қолишган.

Чунки фаол инсонларга нисбатан нофаол инсонлар орасида касалликлар сони кескин кўпайган, умр кўриш давомийлиги фаол инсонларга қараганда анча камлигини аниқлашган. Бунинг устига бунга юқумли бўлмаган касалликлар, нофаол ҳаёт тарзи сабаб бўлган. Лекин жисмоний фаол, соғлом турмуш тарзига амал қилган инсонларда бу турдаги касалликлар учрамаган.

Шундан сўнг улар бир хулосага келишган. Фаол инсон асаб тизими, нофаол инсон инсон асаб тизимига қараганда соғлом бўлиб, унга жисмоний фаоллик катта ёрдам берган. Жисмоний фаоллик, инсон асаб тизимини кислород билан бойитиб қолмай, ҳаракат координациясини яхшилаган. Уйқуни меъёрида бўлишига замин ҳозирлаб, депрессия хавфини 30 фоизга, альцгеймер касаллигини 40 фоизга камайтирган.

Қолаверса, жисмоний фаоллик юрак қон томирлар тизими – вегетатив асаб тизимининг ҳолатига таъсири орқали қон босимини камайтириб, юрак фаолиятини яхшилаган. Юриш пайтида оёқ мушакларининг ритмик қисқариши ва бўшашиши қон ва лимфа оқимини фаоллашишга сабаб бўлган.

Нафас олиш тизимида ҳам ижобий ўзгариш кузатилган. Ўпка вентиляциясини яхши ишлашига, ўпканинг кислород алмашунувини 30 фоизга ошишига олиб келган.

Овқат ҳазм қилиш тизими – ўт пуфаги бошқа органларда салбий ўзгаришлар кузатилмаган. Эндокрин тизими яхши ривожланиб, истеъмол қилган таомларни ва ёғларнинг оксидланиши ва углеводларнинг парчаланиши ҳисобига семириш, ортиқча вазн деган муаммолар уларни безовта қилмаган.

Демак, улар бу кўрсаткичлардан сўнг бир қарорга келишганку, камҳаракат ва нофаол бўлган инсонга қараганда, фаол, ҳаракатчан инсон умри узун, соғлиғида муаммо бўлмайди деган қарорга келишган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, бу борада Сирдарёда ҳам муҳим қадамлар ташланган. Вилоят аҳолисининг саломатлик кўрсаткичлари ҳисобланиб, таҳлил этиб борилмоқда. Қолаверса вилоятдаги 236 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 104 тасида “Соғлом ҳаёт” дастури доирасида “Нуронийлар” клуби, “Эъзозли аёллар клуби”, Чиройли қомат”лар клублари ташкил этилиб, унга аҳоли вакиллари жалб этилди.

Шу билан биргаликда маҳаллага бириктирилган спорт мураббийлари, профилактик инспекторлари кўмагида эрталабки ва кечки сайрлар ташкил этилмоқда.

Бу эса аҳолини соғлом, тетик бўлишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Лекин, энг ачинарли томони юқумли бўлмаган касалликлар юқорида қайд этилганидек, спорт тадбирларида фаол иштирок этаётган фаол аҳоли вакиллари орасида эмас, нофаол аҳоли вакилларига таҳдид солаётган ҳудудларда ўтказган учрашув, давра суҳбатлари, ўтказган тиббий сўровларимиз натижасида маълум бўлмоқда.

Бундай сўровларни ўтказишдан мақсад нима, деган савол туғилиши шубҳасиз. Фаол ва нофаол аҳоли вакилини аниқлаб, уларга ёрдам кўрсатиш, соғлиғини тиклашга кўмаклашиш. Агар инсон, шу зайилда ўз соғлиғи учун қайғурмас экан, юқумсиз бўлган касалликлар қурбонига айланаверади. Натижада уни йиллар давомида юрак, юрак қон томир, ишемия инсульт, эндокрин тизими билан боғлиқ кўпгина касалликлар тарк этмайди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида, корхона ва ташкилот хуллас қайси жойда бўлмасн аҳоли вакиллари билан ўтказган учрашувларимизда бу борада айтяпмиз, шифокор ва ҳамшираларимиз томонидан зарур маслаҳат ҳам бериляпти. Зора, нофаол аҳоли вакиллари бу ҳақиқатни англаб, ўз соғлиқлари тўғрисида қайғуриб, нофаол эмас, фаол инсонлар қаторига қўшилса. Ана шунда тани-жони соғ, рўзғорида барака, босган қадамидан ўт чақнайдиган соғлом фуқароларга айланарди.

Тожихон Ғаффорова,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ҳудудий бўлими бошлиғи

Бизнес