error 00:22 23.02.2021 error 1062

Тезкор: Сирдарёда «Жигули» ёниб кетди (тўлиқ видео)

Жорий йилнинг, 22-февраль куни Мирзаобод тумани ҳудудида, халқчил тилида айтганда «Машина бозори»га етмасдан, катта йўл ёқасида «Жигули» ёниб кетаётганлиги тўғрисида @SirdaryoBOT орқали фото, видео ва уларга битилган изоҳли хабарлар келиб тушди.

«Sirdaryo Xabarlari» ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритиш мақсадида, вилоят ФВБ Ахборот хизмати билан боғланди ва улар томонидан расмий хабар тақдим этилди.

"22 февраль куни соат 22:48да Мирзаобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор диспетчерлик хизматига "Гулистон-Гагарин" йўналиши 4-R 18-А йўлининг 17 кмда ҳаракатланиб кетаётган енгил автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Ушбу автомобиль (Оқолтин тумани Шодлик МФЙда яшовчи фуқарога)га тегишли, ишончнома орқали акаси бошқарувида бўлган “Ваз-2106” русумли енгил автомобили бўлган.

Содир бўлган ёнғиндан енгил автомобилининг матор, салон ва орқа юкхонаси ёнган. Ёнғинга 1 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:54да етиб бориб, ёнғин соат 23:15да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан автомобилнинг 4 та шиналари сақлаб қолинган. Ёнғиннинг тахминий сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига вилоят ФВБ ТБХ бошлиғи ва Мирзаобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари чиққан", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзаобод туман ҳудудида «Жигули»нинг каналга тушиб кетганлиги тўғрисида хабар берилганди. 

Бизнес