error 02:58 07.03.2021 error 3799

Расман: Сирдарё вилояти Молия бош бошқармаси маъмурий биносида содир бўлган ёнғинга доир расмий маълумот берилди (фото+видео)

Аввалроқ, жорий йилнинг 6-мартдан 7-март кунига ўтар кечаси ярим тунда, Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти Молия бош бошқармаси маъмурий биносида катта ёнғин содир бўлганлиги хусусида хабар берилганди.

Шунингдек, «Sirdaryo Xabarlari» вилоят ФВБ Ахборот хизмати билан боғланганида, улар томонидан ҳодиса тафсилотларига оид расмий маълумот тақдим этилиши маълум қилинганди. Ўз навбатида вилоят ФВБ Ахборот хизмати томонидан тезкорлик билан ҳодиса тафсилотларига доир расмий хабар берилди.

"Жорий йилнинг 7 март куни соат 00:30да Гулистон шаҳар, “Шодлик” МФЙда жойлашган Сирдарё вилояти Молия бош бошқармаси котиб (қабулхона) хонасида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан хонанинг тахминан 35 кв.м. майдонида шифт қисми ва хона жиҳозлари зарарланган. Ёнғинга Гулистон шаҳар ФВБдан 2та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:35да етиб бориб, ёнғин соат 00:55да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг тахминан 400 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Воқеа жойига зудлик билан, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи подполковник Ғ.Ғ.Мухамедов, вилоят ФВБ ТБМ бошлиғи майор С.Эсиргапов, шаҳар ФВБ бошлиғи майор А.Газиходжаев ва шаҳар ФВБ ходимлари чиққан. Ушбу объект Гулистон шаҳар ФВБ инспектори сержант Ғ.Бойниёзов томонидан 2020 йил 15 декабрь куни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши юзасидан ўрганилган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда", — дейилади хабарда.

Бизнес