error 20:30 07.05.2021 error 2527

Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақуловнинг 4та ўринбосарлари лавозимига янги тайинловлар амалга оширилди (фото)

Сирдарё тумани ҳокимининг янги ўринбосарлари

Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан хабар берилди.

Хакимов Шерали Баходиржон ўғли

Хакимов Шерали Баходиржон ўғли Сирдарё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи  лавозимига тайинланди.

Шерали Хакимов тайинловга қадар молия соҳасида қатор лавозимларда ишлаб,  2018 йилдан буён  Сирдарё тумани молия бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мирзаев Нурали Шералиевич

Мирзаев Нурали Шералиевич Сирдарё тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Нурали Мирзаев тайинловга қадар Сирдарё тумани ҳокими ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Гаппаров Жохонгир Давлятович

Гаппаров Жохонгир Давлятович Сирдарё тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги  масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жохонгир Гаппаров  тайинловга қадар Сирдарё тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Туракулов Эркин Эсонкелдиевич

Туракулов Эркин Эсонкелдиевич Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эркин Туракулов узоқ йиллар Ички ишлар органлари соҳасида масъул лавозимларида ишлаб, тайинловга қадар Сирдарё тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Хусайинов Ғайрат Иномиддинович

Хусайинов Ғайрат Иномиддинович Сирдарё тумани ҳокимлиги, ташкилий назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

Ғайрат Хусайинов тайинловга қадар Сирдарё бизнес-акселератори директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бизнес