error 12:53 11.05.2021 error 479

Хушхабар: Сирдарёлик спортчи Шахбоз Холмурзаев академик эшкак эшиш спорт тури бўйича Токио Олимпиадасига йўланмани — лицензияни қўлга киритди (фото)

Фото: Анвар Буронов / Telegram

Жорий йилнинг 5-7 май кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида академик эшкак эшиш спорт тури бўйича Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи Осиё-Океания минтақавий саралаш мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Анвар Буранов хабар бермоқда.

Фото: Анвар Буронов / Telegram

Мазкур нуфузли мусобақада академик эшкак эшиш спорт тури бўйича вилоятимиз терма жамоаси аъзолари Ширин шаҳридан Исломова Луиза, Холмурзаев Шахбоз ва Маматқулов Мехрож ҳам иштирок этишди.

Биз учун қувонарлиси икки кишилик эркаклар ўртасидаги баҳсларда вилоятимиз спортчиси Шахбоз Холмурзаев самарқандлик мусобақадаги шериги Сафаралиев Собир билан биргаликда финишга 3-бўлиб етиб келишди ҳамда Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига йўланма (лицензия)ни қўлга киритишди.

Фото: Анвар Буронов / Telegram

Спортчиларимиз бугун эрта тонгдан Тошкент халқаро аэрапортида Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси раҳбарияти томонидан муносиб кутиб олинди. 

Шунингдек, жорий йилнинг 13-16 май кунлари  Швейцария давлатида бўлиб ўтадиган якуний саралаш мусобақасида яна бир спортчимиз Одинаев Анисни иштирок этиши белгиланган бўлса, пара академия бўйича июн ойида Италия давлатида  ўтказиладиган мусобақада спортчилармиздан Қўчқоров Отабек, Бўрибоева Феруза, Хабибуллаев Қудратулла, Тўйймуродов Сухроб, Дадаева Диёра, Султонов Акмаллар Токио (Япония) Олимпиядаси йўланмаси учун беллашишади.

Фото: Анвар Буронов / Telegram

Маълумот учун Токио Олимпиядасига лицензия олган спортчилар 2 нафарга етди. Бунга пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Гулистон шаҳридан Ибрагимов Сервер йўланмани қўлга киритган эди. Спотчиларимиздан бўлажак мусобақаларда ҳам хуш хабарлар  кутиб қоламиз.

Бизнес