error 09:07 11.08.2021 error 231

Сирдарё туманида ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ишлари аҳволи ўрганилди

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сирдарё тумани ҳокимлиги мажлислар залида Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосарлари А.Каримов ва А.Хожиматов, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда туман ҳудудида жойлашган ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларининг сифати ва ўз муддатида якунланишини таъминлаш, шунингдек, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида олиб борилаётган ишлар аҳволини ўрганиш мақсадида учрашув ўтказилди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Хусусан, Сирдарё туманида жами 27 та мактабда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари алоҳида алоҳида ўрганилиб, танқидий муҳокама қилинди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Йиғилиш давомида қурилиш ташкилотлари муаммолари тингланди, уларга қурилиш ишларини сифатли ҳамда қисқа фурсатларда якунига етказиш, янги ўқув йилига тайёрлаш юзасидан зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес