error 10:43 16.10.2021 error 152

"TumarisEdu" лойихаси иштирокчиларига сертификатлар топширилди

Бундан бир неча ой аввал Сирдарё вилоятида 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган хотин-қизларни ахборот ва коммуникация технологияларига ўргатиш, уларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш ва рақобатбардош IT-лойихаларини амалга оширишда хотин-қизларни босқичма-босқич ўқитишга қаратилган “TumarisEdu” лойихасига старт берилган эди.

IT Park Сирдарё вилояти филиали
IT Park Сирдарё вилояти филиали
IT Park Сирдарё вилояти филиали

Ушбу лойиха доирасида вилоятда ташкил этилган ўқув курсларни муваффаққиятли тамомлаган бир гурух хотин-қизларга сертификатлар топширилди. Тадбирда “Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси”, ”IT Park” Сирдарё вилояти филиали, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши хамда “Дастурий махсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси” МЧЖ вакиллари иштирок этдилар.

IT Park Сирдарё вилояти филиали
IT Park Сирдарё вилояти филиали
IT Park Сирдарё вилояти филиали

Лойиха доирасида 460 нафар хотин-қизлар ўқув курсларини муваффаққиятли якунлаб, сертификат хамда қимматбахо совғаларга эга бўлишди.

 

Бизнес