error 17:49 29.05.2021 error 239

Сирдарё туманида бугуннинг ўзида 3 та маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Бугун тумандаги 3 та яъни  "Ёшлик",  "Янгиобод" ва "Фаровон"  маҳалла биноларининг қайта таъмирланган янги биноси  фойдаланишга топширилди. Маҳаллаларнинг янги маъмурий биносини фойдаланишга топшириш тадбирида кенг жамоатчилик вакиллари билан бирга туман ҳокими ўринбосари Э.Туракулов иштирок этди. 

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Маҳалла аҳлининг муаммо ва таклифлари билан биринчи эшик қоқиб борадиган макони маҳалла ҳисобланади. Шу боисдан бугунги кунда туманда  ўз биносига эга бўлмаган маҳаллаларда маҳалла бинолари янгидан қурилиб, топширилмоқда.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Маҳалла биноси зарур жиҳозлари билан таъминланган. Кенг ва ёруғ хоналари эса маҳаллага ташриф буюрган ҳар бир фуқаронинг кайфиятини кўтариш билан бирга, мурожаат билан келган фуқароларга қулайлик яратади. 

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Бугунги кунгача Сирдарё туманида 7 та маҳалла фуқаролар йиғини янги биноларга эга бўлди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес