error 09:14 16.09.2021 error 789

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакиллари рўйхатига — Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” директори Покиза Ахмеджанова ҳам киритилди (рўйхат)

Жорий йилнинг 15-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг "Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.М. Мирзиёевнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида"ги №1126-сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қуйидаги ишончли вакиллари рўйхатга олинган:

Данияров Абатбай Сапарбаевич — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи;

Ахунов Уктамжон — Андижон вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси;

Хусенов Самойдин Касимович — Бухоро вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси;

Узаков Байрамбек — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири;

Поёнов Темурбек Олимович — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи;

Санакулов Кувандик — “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси бош директори;

Нажмиддинов Икромхон — Наманган вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси;

Халмурадов Рустам Ибрагимович — Самарқанд давлат университети ректори;

Ахмеджанова Покиза Шавкатовна — Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” директори;

Эшмуратов Абдулхаким Хушбокович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири; 

Турдибоева Раъно Эшовна — Тошкент давлат аграр университети проректори;

Сидикова Энахон Абдурахимовна — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари;

Вапаев Амин — Хоразм вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши тарғиботчиси;

Каланов Рустам Абдухакимович — Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси.

Қарорда, ишончли вакилларга белгиланган тартибда гувоҳнома топшириш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б.Кучкаров зиммасига юклатилган.

Бизнес