error 11:35 20.09.2021 error 136

Ўзаро ҳамкорликдаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда

Фото: РМваММ Ховос тумани бўлинмаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида 2021 йил 5 майда имзоланган «Ўзаро ҳамкорлк меморандуми» талабларига мувофиқ ички ишлар органларининг таркибий ва ҳудудий бўлимларида маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш, буюк аждодлар меросига хурмат, мустақилликка садоқат ҳамда юксак ватанпарварлик руҳини кучайтиришга қаратилган чора тадбир дастурида белгиланган бандлар ижросини таъминлаш мақсадида Ховос туман Ички ишлар бўлимида «Бошқарув психологияси» мавзусида “Маърифат соати” ўтказилди.

Фото: РМваММ Ховос тумани бўлинмаси

“Маърифат соати”да Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг бош мутахассиси Х.Янгибоев ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, иттифоқнинг туман Кенгаши раиси С.Умаровалар мавзу юзасида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес