error 15:02 17.09.2021 error 193

Ширин шаҳар ҳокими хитойлик инвесторларга миннатдорчилик билдирди

Жорий йилнинг 17 сентябр куни Ширин шаҳар ҳокими Сарвар Султонов Ширин шаҳар ва Боёвут тумани ҳудудида ташкил этилаётган янги “Иссиқлик электр стансияси”нинг бош пудратчиси “CHINA GEZHOUBA GROUP INTERNATIONAL ENGINEERING CENTRAL ASIA” CO. LTD компанияси вакиллари билан учрашуви ўтказди.

Учрашув давомида шаҳар ҳокими “CHINA GEZHOUBA GROUP INTERNATIONAL ENGINEERING CENTRAL ASIA” CO. LTD компанияси раҳбарига Ширин шаҳрида ташкил этилган “Ёшлар саноат зонаси”ни ободонлаштириш ва қурилиш ишларида кўрсатган беғараз ёрдами учун ўз миннатдорчилигини билдириб, эсдалик совғаси ва ташаккурнома тақдим этди.

Учрашув давомида ўрнатилган дўстона муносабатиларни давом эттириш ҳар иккала томон учун ҳам манфаатли эканлиги таъкидланган ҳолда, келгусида Ширин шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича салмоқли келишувларга эришилди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес