error 16:27 18.08.2021 error 177

Сирдарё тумани "Оқ йўл" маҳалласида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида тадбир ўтказилди

Маълумки юртимизда Мустақиллик байрами "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий, тарғбот- ташвиқот тадбирлар кўтаринки руҳида ўтказилмоқда.

"Оқ йўл" маҳалласида ўтказилган тадибирда Сирдарё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб–қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Туракулов, Сирдарё тумани ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Шарипова, отин ойилари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирни Сирдарё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб–қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Туракулов кириш сўзи билан очиб, Мустақиллик йилларида маҳаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорликлар хусусида гапириб ўтди.

Шунингдек, туман ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Шарипова сўзга чиқиб, жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизни замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун барча чора-тадбирлар кўрилаётгани хақида сўзлади.

Тадбир давомида Отинойилар томонидан Мустақиллик йилларида босиб ўтган шонли йўлимизга назар ташланди. Ёшларимизнинг эртанги кунга ишончи, ўз куч ва имкониятларидан оқилона фойдаланиши, шунингдек, ватандошларимиз қалби меҳр ва ифтихорга тўлиб, ватанга садоқат билан хизмат қилишаётгани эътироф этилди.

Тадбир давомида янграган куй-қўшиқлар барчага ҳуш кайфият улашди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Aхборот хизмати.

Бизнес