error 15:59 17.09.2021 error 130

«Мендирман Жалолиддин» сериалининг давоми суратга олинади

Хивада ташкил этилган «Маданий мерос ҳафталиги» доирасида бир қатор халқаро даражадаги учрашувлар, йиғилишлар ва маданий тадбирлар ҳам ўтказилмоқда, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Озарбайжон Маданият вазири Анар Каримов ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида «Мендирман Жалолиддин» сериали мухокамаси бўлиб ўтди.

Озодбек Назарбеков «Мендирман Жалолиддин» сериалининг кейинги фаслларини суратга олишда Озарбайжон томонининг ҳам ҳамкорлик қилишини сўради.

«Жалолиддин Мангуберди тарихини ўрганишда Озарбайжон тарихчи ва адибларининг ўрни катта. Шундай экан, сериалнинг навбатдаги 2 ва 3-фаслларини суратга олишда Озарбайжон билан хамкорлик қилишни режалаштирганмиз. Бизга айниқса озарбайжон актёрларининг мадади керак», — деди вазир.

Бу таклиф Озарбайжон маданият вазири томонидан тўлақонли маъқулланди ва сериалда Озарбайжон актёрлари иштироки таъминланадиган бўлди.

Бизнес