error 23:00 28.09.2021 error 114

Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан "Халқаро туризм куни" муносабати билан Гулистон шаҳридаги "Болалар шаҳарчаси" тарбияланувчиларига спорт жиҳозлари тақдим этилди

Аввал хабар берганимиздек, вилоятмизда “27 сентябрь-Халқаро туризм куни” байрамона тарзда нишонланиб, кун давомида аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёшлар, талабалар ва фахрийлар ўртасида бир қатор спорт ва маданий тадбирлар, флешмоблар ҳамда байрам дастури ташкил этилганди.

Бугун Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан "Халқаро туризм куни" муносабати билан Гулистон шаҳрида жойлашган "Болалар шаҳарчаси" тарбияланувчиларига бош бошқарма ҳамда спорт таълим муассасалари номидан футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат-шашка каби жами 12 турдаги спорт жиҳозлари тақдим этилди.

Шунингдек, спорт жиҳозлари топшириш маросимида шаҳарчада тарбияланаётган ёшларни таклифларидан келиб чиқан ҳолда футбол бўйича "Бунёдкор" стадионида ўтказиладиган Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига борилиши ташкиллаштирилиши ҳамда кузги таътил кунлари Бухоро вилоятидаги қадимий зиёратгоҳларга сайёхат уюштирилиши келишиниб олинди.

Сирдарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси Ахборот хизмати

Бизнес