error 15:10 08.05.2021 error 262

Ботиржон Мирзақулов: Фуқаролар муаммоларининг аксарияти маҳаллада ҳал бўлади лекин маҳалла раислари фуқаролар мурожаатини ҳал қилмаябди

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сирдарё тумани ҳокими Б.Мирзақулов маҳалла раислари ва унинг ўринбосарлари билан йиғилиш ўтказди.
Тумандаги 11 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган йиғилишда янги тайинланган туман ҳокими ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Эркин Туракулов таништирилди. 

Барча маҳалла ҳудудларида янги маҳалла биноси қурилаётгани, маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари учун муносиб шароит яратилаётгани таъкидлади. 

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

- Фуқаролар муаммоларининг аксарияти маҳаллада ҳал бўлади лекин маҳалла раислари фуқаролар мурожаатини ҳал қилмаябди - деди туман ҳокими Б.Мирзақулов.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Эркин Туракулов сўзга чиқиб, маҳалла раислари билан яқиндан танишди. Маҳаллада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишиб олинди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Якунда ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ғ.Хусайинов сўзга чиқиб кун тартибидаги қўшимча масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес