error 16:20 29.04.2021 error 261

Сирдарёлик бир гуруҳ ёшлар нуронийлар ҳамроҳлигида "Ғалаба боғи "га саёхат уюштиришди

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Ёшлар тарбиясига, уларнинг тақдирига бефарқ бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Бу борада айниқса, турмушнинг паст-баландини кўрган, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган инсонларнинг хизматидан, маслаҳат, ўгитларидан фойдаланишнинг аҳамияти катта.

Шу боис Республикамизда “Ҳар бир нуроний - беш нафар ёшгамураббий" ғояси остида янги тизимни амалиётга тадбиқ этиш бўйича ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Хусусан, Сирдарё туманида “Ҳар бир нуроний - беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида 5 нафар тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган ишсиз ёшларни 1 нафар нуронийга бириктириб чиқилмоқда.

Бу ишлар замирида уюшмаган, ишсиз ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спортга бўлган қизиқишини ошириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўргатиш ва қайта тайёрлаш ишлари аниқ мақсад қилиб олинган.

Бугун 28 апрель куни сирдарёлик бир гуруҳ ёшлар нуронийлар ҳамроҳлигида "Ғалаба боғи "га саёхат уюштиришди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Ташриф дастлаб ўзбек оналарининг матонатли вакиласи Зулфия Зокированинг ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланди.

Сўнгра ёшлар ҳамда нуронийлар «Шон-шараф» давлат музейи, «Мангу жасорат» ва «Матонат мадҳияси» монументларини, тарихий-бадиий экспозицияларни ўз ичига олган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси билан таништирилди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Шунингдек, музейнинг мажлислар залида "Фахрийлар ва ёшлар учрашуви" ўтказилди. Учрашувда сўзга чиққан фаҳрийлар томонидан иккинчи жаҳон уруши жангларида ота-боболаримизнинг мардлик ва жасорати, фронт ортидаги матонати, инсонпарварлик намуналари ҳамда миллат учун кўрсатган хизматлари ёдга олинди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Учрашув давомида ёш авлоднинг маънавий оламини юксалтириш ва кекса авлод билан ворисийлик туйғусини кучайтириш, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш муҳимлиги таъкидланди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бизнес