error 19:00 12.10.2021 error 35

Ширин шаҳар юридик хизмат кўрсатиш марказига бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги 5168-сонли қарорига мувофиқ туман, шаҳарларда юридик хизмат кўрсатиш марказлар ташкил этилиши белгиланган. Мазкур қарор ижроси юзасидан Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида ҳам юридик хизмат кўрсатиш маркази ташкил қилинди ва Адлия вазирлигининг тегишли буйруғига кўра, Аликулов Шерали Турдикулович Ширин шаҳар юридик хизмат кўрсатиш марказига бошлиқ этиб тайинланди.

Аликулов Шерали Турдикулович 1980 йил Сирдарё вилояти Ховос туманида туғилган. 2001 йил Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Сирдарё вилояти ички ишлар органлари тизимида кўплаб лавозимларда ишлаган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Шерали Аликулов Ширин шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсулти лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес