error 22:07 22.11.2021 error 1237

Депутат Феруза Бабашева интим видео можаросидан сўнг депутатлик дахлсизлигидан маҳрум бўлди

Халқ депутатлари Ўртачирчиқ тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатлар ҳамкасбини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди, дейилади «UzNews.uz» хабарида.

Бугун, 22 ноябрь куни Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг 6-чақириқ 29-сессиясиди депутат Феруза Бабашеванинг масаласи ёпиқ тарзда фақат кенгаш депутатлари иштирокида кўриб чиқилди.

Маълумот учун, аввалроқ Феруза Бабашева иштирокидаки интим видео тарқалганди ҳамда мазкур ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Сессияда ушбу масала бўйича кенгашнинг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича комиссияси раиси Дилором Зулёрова сўзга чиқди.

Депутат Феруза Бабашеванинг дахлсизлиги ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги тақдимномаси юзасидан ахбороти эшитилиб, депутатлар томонидан Ф.Бабашева дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий имтиёзларни қўллашга розилик билдирилди.

Бизнес