error 16:38 18.08.2021 error 154

Хайрли ишлар бардавом

Мустақиллигимизнинг 30- йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида жойлардаги тадбирлар давом этмоқда. 

Шу ўринда Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фўнди маблағлари ҳисобидан Сирдарё туманидаги оғир ижтимоий шариотда яшаб келаётган ногиронлиги бўлган хотин-қизларга реабилитация воситалари билан таъминлаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Жумладан, Сирдарё туманидаги “Тинчлик”, “Тадбиркор”, “Наврўз” маҳаллаларида истиқомат қилувчи 4 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ногиронлик аравачалари тарқатилди.

Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Тажибаева иштирокида ўтказилган тадбирда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Aхборот хизмати.

Бизнес