error 10:51 13.08.2021 error 148

Сирдарё туманида аёлларга тадбиркорлик қилиш учун сертификатлар топширилди

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Юртимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, ишбилармон, ташаббускор аёлларнинг ғоя ва интилишларини қўллаб-қувватлашга алохида эътибор қаратилмоқда. 

Шунга кўра, Сирдарё туманида "Аёллар дафтари"да турувчи аёллар учун ўқув курслари ташкил этилиб, ўқишни тамомлаган  22 нафар аёлларга туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Шарипова томонидан сертификатлар топширилди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Эндиликда аёлларга ушбу сертификатлар орқали Халқ банки томонидан имтиёзли кредитлар берилади.

— Аёлларимиз серификатлар орқали қандолатчилик, тикувчилик, нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, гўзаллик салони очиш ва яна бир қатор йўналишлар учун кредит оладилар ва оилавий бизнесларини бошлайдилар— дейди Халқ банки Сирдарё тумани филиали бошқарувчиси ўринбосари Мадина Туракулова.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Шунингдек, тадбир давомида аёллар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан жавоблар олдилар.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
 

Бизнес