error 16:18 15.09.2021 error 446

Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлимига янги раҳбар тайинланди

Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан, Алимов Фаррух Суярқулович агентликнинг Ширин шаҳар бўлимига бошлиқ этиб тайинланди.

Алимов Фаррух Суярқулович 1989 йил Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган. 2011 йил Гулистон давлат университетининг “Амалий математика ва информатика” йўналишини тамомлаган. 2011-2020 йилларда Боёвут туман Енгил саноат ва агросервис касб-ҳунар коллежида бир қанча лавозимларда ишлаган.

Фаррух Алимов мазкур тайинловга қадар Боёвут туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташкилий-назорат ва таҳлил бўйича бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес