error 12:16 25.11.2021 error 106

Ховос тумани ҳокимлигига қилинган мурожаат ечимини топмоқда

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Барчамизга маълумки, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида сўнги беш йилда кенг кўламдаги ишлар бажарилиб, янгича тизим яратилди. Ушбу тизим орқали фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммоларни Халқ қабулхоналарига, ОАВларга ҳамда раҳбарларга бевосита билдиришмоқда. Албатта, мурожаатлар тегишли ташкилотлар ва масъуллар томонидан ўрганилиб, унга ечим изланмоқда.

Жумладан Ховос туманида ҳам аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этиш тизими яратилган бўлиб, унда барча туман ташкилотлари  мурожаатни ечимига барча куч ва воситаларни жалб қилмоқда.

Яқиндагина тумандаги Ўзбекистон тўкинчилиги маҳалласидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролари уйларининг том қисмини таъмирлаш бўйича ҳокимликка мурожаат қилишган эди. Тез орада кўрилган чоралар натижасида ушбу кўп қаватли турар-жойнинг том қисмини таъмирлашга киришилди.

Таъмирлаш ишларига 10 нафар усталар жалб этилган ҳолда дастлабки ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, уйнинг томини таъмирлаш баробарида ташқи қисмини ҳам кўркам кўринишга келтириш режалаштирилди.

Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес