error 09:01 20.09.2021 error 284

Cирдарёда бир-бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлди

Оқолтин туманида бир-бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди, дейилади "Халқ Сўзи Online" хабарида.

Жорий йилнинг, 18 сентябрь куни соат 16:08да Сирдарё вилояти Оқолтин тумани «Аҳиллик» МФЙ Бунёдкор кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Зудлик билан 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 16:25да етиб бориб, ёнғин соат 16:28да ўраб олинган ва соат 17:15 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида бир бирига туташ қурилган уйларнинг таҳминан 190 кв.м. майдонда томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.

Бизнес