error 18:54 06.10.2021 error 131

Ширин шаҳрида “Аёллар дафтари”даги фуқаронинг ёнғиндан талофат кўрган уйи таъмирлаб берилди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Аёллар дафтари”нинг ташкил қилиниши бугунги кунда эҳтиёжманд, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларни қўллаб-қувватлашнинг янгича ва самарали тизими бўлиб келмоқда. “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг ҳар бирига маълум бир тоифа асосида давлат томонидан кўмак кўрсатилиб, ҳаётда ўз ўрнини топишга замин яратилмоқда.

Жойларда бу борада кўплаб самарали ишлар амалга ошириляпти.

Хусусан, жорий йилнинг 6-октабр куни Ширин шаҳар 3-сектор раҳбари Акмал Холматов ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Рафиқ Бойқобиловлар томонидан Нуробод маҳалласида яшовчи, “Аёллар дафтари”га киритилган Ойимхол Ҳасанова ҳолидан хабар олинди.

Ойимхол Ҳасанова хонадонининг бир қисми эҳтиётсизлик оқибатида ёнғин натижасида ачинарли аҳволга келиб қолган эди.

Шаҳар 3-сектор штаби ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббус билан “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан мазкур хонадон таъмирланиб, намунали кўринишга эга бўлди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес