error 12:05 28.09.2021 error 369

Сирдарёда коронавирусга чалинган янги касалланиш ҳолатлари, соғайган беморлар, пневмония ва вакцина олганларга оид статистик рақамлар янгиланди (жадвал)

2021 йил 27 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172899 (+406) нафарни ташкил этмоқда, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 16 нафари Андижон вилоятида, 8 нафари Бухоро вилоятида, 7 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 33 нафари Самарқанд вилоятида, 11 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 28 нафари Фарғона вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 89 нафари Тошкент вилоятида, 166 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Қорақалпоғистон Республикасида 21 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Жиззах вилоятида 12 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар,  Навоий вилоятида 6 нафар, Наманган вилоятида 18 нафар, Самарқанд вилоятида 30 нафар, Сирдарё вилоятида 39 нафар, Сурхондарё вилоятида 7 нафар, Фарғона вилоятида 30 нафар, Хоразм вилоятида 48 нафар, Тошкент вилоятида 99 нафар, Тошкент шаҳрида 171 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 167700 (+501) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1230 нафарни ташкил қилди.

Маълумот ўрнида, шу кунга қадар пневмония касаллигига чалиниш ва ундан соғайганлар ҳамда вакцина олганлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам қуйидаги жадваллар асосида тақдим этилган.

 

Бизнес