error 22:58 12.10.2021 error 122

«Янги маҳалла учун янги бино!» — Бу тариф Гулистон шаҳрида янги ташкил этилган 4100 нафар аҳолига эга “Соҳил” маҳалласига нисбатан ишлатилмоқда (фото)

Боиси замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга ушбу маҳалла идораси Гулистон шаҳрига туташ маҳаллада истиқомат қилувчи 1875 та оилага ажойиб байрам туҳфаси бўлди. Янги бинони қуриб, фойдаланишга топширилгани эса аваллари “Дўстлик” маҳалласи таркибига кирувчи хонадонлар ва аҳоли учун имконият десак ҳам муболаға бўлмайди.  

Бинонинг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Тўлқинжон Дадабаев иштирок этиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла инстути фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Эндиликда Гулистон намунаси сифатида  шаҳарнинг ҳар бир маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимининг жорий этилгани ҳақида ҳам алоҳида сўз юритди шаҳар ҳокими.  

Маҳалла биносининг тантанали очилиш тадбирида маҳалла фуқаролар йиғинига замонавий компютер жамланмаси ҳам совға қилинди.

Маълумот ўрнида, “Соҳил” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси “Шухрат Имкон Нур таровати” МЧЖ қурувчилари томонидан барпо этилиб, қурилиш ишларига маҳаллий буджет ҳисобидан 250 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизнес