error 21:50 27.07.2021 error 230

Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан Пресс-тур ташкил этилди

Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан Пресс-тур ташкил этилди.

Жорий йилнинг 27 июль санасида Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида "Обод маҳалла” дастури доирасида таъмирланаётган кўп қаватли уйларга Гулистон шаҳари Янги Хайёт МФЙда олиб борилаётган ишлар тўғрисида пресс-тур ташкил этилди. 
Пресс-тур иштирокчилари дастлаб Гулистон шаҳридаги Янги Хайёт МФЙдаги "Обод маҳалла" дастурида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. 
Дастур асосида аҳолининг фаровонлиги ва турмуш тарзини янада юксалтириш мақсадида, Сирдарё вилоятида “Обод қишлоқ” дастурига асосан  22 та маҳаллаларда 18 109 та хонадондаги 95068 нафар аҳолини шароитини яхшилаш белгиланган.
Гулистон шаҳрида 2021 йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси бўйича, 2 та оғир Янги Хаёт ва Улуғ Йўл маҳаллалари танлаб олиниб, ушбу маҳаллалардаги 2852 та хонадонларда яшовчи 13189 нафар аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида дастур лойиҳаси ишлаб чиқилган “Обод маҳалла” дастури доирасида 28 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш ҳамда туташ худудларини ободонлаштириш ишларини бажариш учун банк кредитлари ва хомийлар хисобидан тамирлаш ишлари олиб бориш белгиланган. Бугунги кунда “Янги хаёт” МФЙ худудидаги 25 та кўп қаватли уйларнинг барчасининг ташқи фасат қисми тўлиқ таъмирдан чиқарилган, 25та кириш йўлаклари тўлиқ таъмирланган.
Пресс-тур давомида Ушбу кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи "ОРЗУ" ХУЖМШ фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Тадбир қизиқарли кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

 
Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Бизнес